Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Глобал форум иштирокчилари Самарқандда
17:01 / 2023-12-01

Пойтахтимизда ўтказилган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форуми иштирокчилари бугун Самарқандда бўлди.

Халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжолар, диққатга сазовор жойларида бўлиб, юртимиз тарихи, бой маданиятимиз билан яқиндан танишди.

– Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форумида иштирокимиз давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни нечоғлик тўғри ва аниқ мақсадларга йўналтирилганлигига гувоҳ бўлдик, – дейди Туркий давлатлар парламентлар ассамблеяси бош котиби ўринбосари Соқи Содиқов. – Форум якунида ташкил этилаётган маданий тадбирлардан мамнунмиз. Самарқанд буюк жаҳонгир Амир Темур асос солган қудратли туркий давлат маркази сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Биз ана шундай буюк заминга қадам қўйганимиздан, унинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилаётганимиздан фахрланамиз. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони ва бошқа тарихий жойларда бўлиб, ўтмишни хотирладик.

[gallery-14847]

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари