English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғиждувонликлар референдумда фаол қатнашмоқда
12:45 / 2023-04-30

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими Шерзод Ашуров оила аъзолари билан 548-референдум участкасида “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида” ги қонунида белгиланган талаблар асосида овоз берди.

Эрталаб соат 8:00. Тумандаги 88 та референдум участкаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграган ҳолда овоз бериш жараёнлари бошланди.  

Ғиждувонликлар ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, мамлакат келажаги учун овоз бермоқда.  

Маълумот учун, Ғиждувон туманидаги 88 та референдум участкаларида  жами бўлиб 172 минг 472 нафар овоз берувчилар мавжуд бўлиб, соат 9:00 га қадар 19 минг 350 нафар  фуқаролар овоз берди.  

Зариф Комилов, ЎзА