Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғиждувон туманида ўқув-амалий семинар
11:50 / 2025-11-22

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Калон Мажид” фермер хўжалиги даласида боғ ва токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланиш бўйича Навоий ҳамда Бухоро вилоятлари агрокомплекс ходимлари иштирокида минтақавий кўргазмали ўқув-амалий семинар тренинг бўлиб ўтди.

Мақсад кеч кузги агротехник тадбирлар, боғ-токзорларни кенгайтириш, сара навли мевали дарахт ва бута кўчатларини ўтқазиб парваришлаш, мелиорация, тупроқ унумдорлиги ишларини тўғри олиб бориш, шунингдек, боғ-токзорлар қатор ораларида мавсумий “тўқсонбости” услубида сабзавот маҳсулотлари экиб етиштиришни жадаллаштириш, экин еридан самарали фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлашга қаратилган.

Тадбирда Навоий ва Бухоро вилоятлари қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, туманлар ҳокимлари ва уларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, агрокластерлар вакиллари, агрономлар, агроинспекция, ўсимликлар карантини ва ҳимоясига оид масъуллар, фермерлар иштирок этди.

Кўргазмали ўқув-амалий семинарда республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг бошқарма бошлиғи Дилшод Анорбоев, республика Агросаноатни ривожлантириш агентлиги боғдорчилик бўлими бошлиғи Аброр Жўраев, республика Фермерлар кенгаши раисининг ўринбосари Комилжон Собиров, Бухоро вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи Аскар Жаводов ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳар икки вилоятдан қатнашган фермер хўжаликлари, томорқа ер эгаларига экин ерларидан унумли фойдаланиш, амалга оширилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар юзасидан ўз тавсияларини берди.

Таъкидланганидек, жорий йилда Бухоро вилоятида 3150 гектар ерда 3 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, парваришланмоқда. Шунингдек, дала четлари, ариқ-каналлар, коллекторлар атрофида 1 миллион туп атрофида дарахт ва буталар ўтқазилиб, парвариш қилинмоқда. Умуман, 2025-2026 йил куз-қиш ва эрта баҳор мавсумида вилоят туманларида 1 минг гектар ерда боғ-токзор ва 1500 гектар ерда эса интенсив усулда боғ барпо этиш режалаштирилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.