Ғиждувон тумани ҳокими ўзгарди
Халқ депутатлари Ғиждувон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси директори вазифасида ишлаб келаётган Фарҳод Умаров Ғиждувон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири