Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ғиждувон” МИЗ да 1 минг 800 тадан зиёд иш ўрни яратилади
19:41 / 2022-04-18

Бухородаги “Ғиждувон” махсус иқтисодий зонаси Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармонига асосан ташкил этилган.

“Ғиждувон” МИЗ ни ташкил этиш учун биринчи босқичда Ғиждувон туманидан 67,5 гектар ер майдони, Когон тумани ҳудудидан иккинчи босқичда 200 гектар ер майдони, шунингдек, Пешку ва Қоровулбозор туманлари ҳудудидан 200 гектар ер майдони, жами 467,5 гектар ер майдони ажратилган.

– Бугунги кунда, “Ғиждувон” махсус иқтисодий зонасида Маъмурий кенгаш томонидан маъқулланган 32 та инвестор томонидан 40 та 154,33 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, – дейди “Ғиждувон” ЭИЗ раҳбари Отабек Қозоқов. – Шундан 53,39 миллион доллар тадбиркорнинг ўз маблағи, 77,23 миллион доллари банк кредити, 23,68 миллион доллари хорижий инвестиция орқали амалга оширилади.

[gallery-6687]

МИЗ ҳудудида 40 та лойиҳадан умумий қиймати 93,23 миллион долларга тенг бўлган 29 та лойиҳа ишга туширилади. Натижада 1 минг 877 та иш ўрни яратилади. Ишга тушган лойиҳалар ҳисобидан 2020 йилда 361,7 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. 20,1 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2021 йилда 496,3 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада 26,8 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди. Шунингдек, 2022 йилнинг 1 март ҳолатида 68,6 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 3,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Ғиждувон тумани ҳудудида умумий қиймати 138,63 миллион долларлик 35 та лойиҳа, Когон ҳудудида умумий қиймати 62,55 миллион долларлик 5 та лойиҳа жойлаштирилган. Махсус иқтисодий зонада 2021 йилда жами 21,07 миллион долларлик 4 та лойиҳалар амалга оширилиб, 475 та янги иш ўринлари яратилди.

– Ҳозирда “Ғиждувон” МИЗ ҳудудида маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган умумий қиймати 61,1 миллион долларлик 12 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди “Ғиждувон” ЭИЗ раҳбари Отабек Қозоқов. – 2021 йилда ушбу лойиҳалар доирасида 18,4 миллион доллар ўзлаширилди. Лойиҳалар амалга оширилиши натижасида жами 2 минг 314 та янги иш ўринларини яратилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, умумий қиймати 199,9 миллион долларлик 12 та лойиҳани жойлаштириш масаласида музокаралар олиб борилмоқда. Лойиҳалар бўйича бизнес режалари ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳалар 2022-2023 йилларда 50 гектар ер майдонлари негизида амалга оширилиши ва қўшимча 2 минг 434 та янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, Шофиркон тумани “Пахтаобод” МФЙ ҳудудида 45 гектар, Ғиждувон тумани Қутчи массивида 150 гектар ва Ромитан тумани “Қоқиштувон” МФЙ ҳудудида 200 гектар, жами 395 гектар ер майдонлари ҳисобига “Ғиждувон” махсус иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА