French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“GIZ” Қорақалпоғистон туризмини ривожлантиришга 477 минг евро ажратади
14:22 / 2019-11-24

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ва Германиянинг “Mas contour” ташкилоти экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ва Германиянинг “Mas contour” ташкилоти экспертлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Қўмита сайтида берилган хабарда қайд этилишича, учрашувда Қорақалпоғистон Республикасининг туризм имкониятларидан келиб чиқиб, ҳудудда туризм соҳасида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида “GIZ” Қорақалпоғистон туризмини ривожлантиришга 477 минг евро миқдорида маблағ ажратди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ва мазкур ҳудуднинг туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Қўмита ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Ушбу лойиҳа доирасида маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларини диверсификация қилиш, уларни экспортбоп маҳсулотга айлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги туризм маршрутларини очиш, хизматлар сифатини ошириш ва Қорақалпоғистон Республикасининг туризм салоҳиятини хорижий туризм бозорларида тарғиб қилиш ишлари амалга оширилади.