English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
GIZ билан алоқа йўлга қўйилади
12:34 / 2024-02-10

Марказий Осиё халқаро институтида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг идораси Тошкентда жойлашган Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон бщйича ваколатхонаси директори Йоахим Фриц билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат бошида GIZ вакили МОХИ минтақадаги ўзига хос илмий-тадқиқот маркази сифатида ташкил этилгани, мақсадли тадқиқот олиб бориш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, бирлашган ва ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга мўлжалланганини таъкидлади.

Шу муносабат билан МОХИ ва GIZ фаолиятида институтлар аро амалий ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қиладиган умумий жиҳатлар, мақсадлар мавжудлиги қайд этилди.

Мазкур нуфузли хорижий тузилманинг минтақадаги фаолияти ҳамкорликнинг ўтган йил сентябрь ойида Берлинда бўлиб ўтган “Марказий Осиё+Германия” форматидаги олий даражали саммит якуний декларациясида белгилаб олинган устувор йўналишларини қамраб олган.

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти вакили маълумот беришича, Марказий Осиёда тўсиқсиз савдо муҳитини яратиш, зўравон экстремизмнинг олдини олиш орқали қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ресурси самарадорлигини кучайтириш, трансчегаравий мулоқотни кенгайтириш, “яшил” иқтисодиётга ўтишга қаратилган 13 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, турли йўналишларда махсус курс ва тренинглар ташкил этиш орқали минтақа мамлакатларида кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга кўмаклашиш ҳам кўзда тутилган.

Дубайда бўлиб ўтган БМТ иқлим конференциясида GIZ ташкилотнинг Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Минтақавий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тақдим этишдаги кўмаги алоҳида таъкидланган.

Учрашув якунида томонлар амалий алоқани ривожлантириш, жумладан жорий кун тартибидаги энг долзарб масалалар бўйича минтақавий мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олдилар.

Ғ.Хонназаров, ЎзА