Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандликка қаршимиз
15:41 / 2023-06-13

Тошкент вилояти ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни хусусан, гиёҳвандликни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИББ томонидан “Қорадори-2023” профилактик назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларга ИИББ соҳавий хизматлари, куч воситалари, хусусан, вертолётлар жалб қилиниб, кенг қамровдаги қидирув суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Зангиота туманида ўтказилган тадбир давомида 3 ҳолатда 6 квадрат метр ер майдонида 25 туп кўкнори ўсимлиги етиштирилгани аниқланган. Шунингдек, Янгийўл шаҳри ва туманида ўтказилган тадбир давомида 9 ҳолатда 60 квадрат метр ер майдонида 29 туп “каннабис” ва 71 туп кўкнори ўсимлиги етиштирилаётгани фош этилди.  

Янгийўл шаҳрида яшовчи 1972 йил туғилган эркак яшаш уйи томорқасида “каннабис” гиёҳванд ўсимлигини етиштириб, хонадонида 300 грамм кўкнори ва марихуана гиёҳвандлик воситаси сақлаб келган. Янгийўл туманида яшовчи 64 ёшли аёл эса 17 туп кўкнори ўсимлигини етиштирган. Бошқа бир ҳолатда эса иссиқхона ва гултувакларда гиёҳванд ўсимликларини етиштириш ва сақлаш ҳолатлари ҳам фош этилган. Тадбир давомида беш нафар аёл, етти нафар эркак процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА.