Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандликка қарши биргаликда курашамиз
14:30 / 2025-02-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш” ойлиги доирасида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Сирдарё” чегара божхона пости ҳамда ушбу постнинг “Малик” пункти орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда гиёҳвандлик иллатининг салбий жиҳатлари, соғлик ва руҳиятга зарарли таъсирлари, бу ноқонуний фаолият билан шуғулланишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилиб, огоҳликка чақирилди ҳамда мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

[gallery-21962]

Ёш авлодни гиёҳвандлик иллатидан асраш, улар орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга қаратилган тадбирлар жойларда тизимли давом эттирилмоқда.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА