Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига доир жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан фойдаланиш хусусиятлари
Вахабжан КАРИМОВ профессор юридик фанлар доктори Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби бўйича қонун талабларига риоя қилинмаслиги, бундай тадбирларни ўтказишнинг асослантирилмаганлиги, тадбирлар ўтказилишига асос бўлган маълумотларнинг ишончлилигини текшириб бўлмаслиги, шунингдек, тергов ҳаракатларини ўтказишда жиноят-процессуал қонун нормаларига амал қилинмаслиги, далилларнинг мақбул эмаслигига олиб келиши таъкидланган.
Таянч сўзлар: тезкор-қидирув фаолияти, тезкор-қидирув тадбирлари, тезкор-қидирув фаолияти натижалари, тезкор кузатув, тезкор киритиш, гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний ўтказиш.