Гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида сақлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошкент шаҳрида хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган шахснинг автомашинаси ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан холислар иштирокида текширилди.
Натижада 27 ёшли фуқаро Б.К.нинг автомашинаси ичида жигарранг мумсимон модда ҳамда бир дона ўлчов тарозиси борлиги аниқланди.
Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика марказининг хулосасига кўра, ушбу модда «гашиш»лиги аниқланиб, умумий оғирлиги 54,61 граммга тенглиги маълум бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, гиёҳвандлик воситаларини сотишни мақсад қилган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш») жиноят иши қўзғатилди.
ЎзА