French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик воситалари айланмаси тўхтатилди
12:20 / 2025-10-20

Тошкент вилоятида “Соғлом авлод – хавфсиз жамият” тезкор-профилактика ойлиги доирасида вилоят ИИББ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Унга кўра, Ангрен шаҳрида ўтказилган тадбирда ушбу шаҳарда яшовчи 2000 йили туғилган А.Х. “закладка” усулида яширилган “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси 2004 йили туғилган шахс(С.Д.)нинг кўрсатмасига асосан унга етказаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далиллар билан процессуал тартибда қўлга олинди. 

Шунингдек, Оққўрғон туманида ўтказилган тадбирда Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи (1983 ва 1985 йили туғилган) икки шахс Оққўрғон туманида “закладка” усулида яширилган 1 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини яширилган жойдан олаётган вақтида далилий ашё билан ушланди. 

Қайд этиш лозимки, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга зид муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Жойларда бу каби профилактика тадбирлари давом этмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА