Ёшлар маънавияти мисоли тиниқ сув. Аммо шу тиниқ сувни лойқалатувчи иллатлар ҳам борки, уларга қарши мунтазам курашмоқ шарт.
Шу мақсадда И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда зарарли иллатларнинг олдини олишга қаратилган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарши кураш” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.


Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан бугунги кунда ёшлар орасида тарқалаётган синтетик гиёҳвандик воситалари ва психотроп моддаларнинг инсон саломатлиги ҳамда ижтимоий ҳаётига салбий таъсири, уларнинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб ўтилди.


Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ушбу турдаги жиноятларни содир этганлик учун белгиланган жиноий жавобгарлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.


Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олди.
Шербек Исломов, ЎзА