Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик ва психотроп моддалар савдосига чек қўйилди
11:17 / 2026-02-24

Тошкент вилоят ИИББ ва ДХХ тезкор ходимлари томонидан “пойтахт намунаси” асосида Зангиота туманини хавфсиз ва жиноятдан холи муҳитга айлантириш чоралари кўриляпти. Шу мақсадда ҳудудлар бўйлаб гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Яккасарой туманида яшовчи 22 ёшли аёл 26 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2 миллион сўмга шартли харидорга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Тезкор тадбирлар Сергили, Қуйи Чирчиқ, Қибрай ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида давом эттирилиб, аёлни дори воситалари билан таъминлаб келган 26-50 ёш оралиғидаги 3 нафар эркак ва 2 нафар аёл далилий ашёлар билан ушланди.

Тўрт кун давомида жами 6 нафар шахсдан иборат наркозанжирнинг барча бўғинлари узилиб, улардан турли ҳажм ва кўринишдаги 98 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 135 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ҳужжатлаштирилиб олинди.

Шунингдек, Зангиота туманида аниқланган яна бир ҳолатда 1993 йилда туғилган, Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 1 минг 181 дона психотроп дори воситасини 30 миллион сўм эвазига шартли харидорга сотган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Умуман олганда, ўтган 40 кун мобайнида Зангиота тумани ҳудудида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар билан боғлиқ жами 16 та жиноий ҳолат аниқланиб, 2 та уюшган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Тадбирлар натижасида турли ҳажм ва кўринишдаги 1 килограмм гиёҳвандлик моддаси, 1 минг 371 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 2 минг дозага тенг 400 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди.

Мазкур йўналишдаги тезкор-профилактик тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

А.Мусаев,ЎзА