Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик савдоси фош этилди
15:35 / 2025-12-12

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро “шартли харидор”га оғирлиги 20,17 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик воситасини 45 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармонига мувофиқ, эндиликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига жазо чоралари кескин кучайтирилди ҳамда ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарлик ҳам оғирлаштирилмоқда.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири