Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик ўсимликлари ва психотроп дори воситалари айланмасига чек қўйилди
08:13 / 2022-06-07

Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа ва Тўрткўл туманларида яшовчи, 1986 йилда туғилган Б.Ғ ва 1986 йилда туғилган М.Р. Булунғур туманида 784 дона “Регопен” ва 399 дона “Тропикамид” психотроп дори воситалари билан қўлга олинди.

Ушбу шахслар дори воситаларини туманда яшовчи “Тоға” лақабли шахсдан 58 миллион сўмга сотиб олиб, Қорақалпоғистон Республикасида сотишни режалаштирган.

Яна бир тезкор тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1980 йилда туғилган Х.У.нинг автомашинаси салонида 29 дона “Регопен” психотроп дори воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Булунғурлик Ғ.Қ. ва Ж.Т. жса 3000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога 280 дона “Регопен” ва 155 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлганлиги фош этилди.

Пайариқ туманида яшовчи, 1974 йилду туғилган И.Х. хонадонида 44 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди ва бу ўсимлик йўқ қилинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилаб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

ЎзА.