Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаётган фуқаронинг сири фош бўлди
12:59 / 2021-08-24

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 7 туп “Каннабис” ўсимлиги ва 373,15 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган шахсий таркиб томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбирлари доирасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Бунда вилоятнинг барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ва кенг жамоатчилик жалб этилган бўлиб, гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасидаги тадбирлар кучайтирилган.

Навбатдаги худди шу турдаги тадбир давомида, тезкор ходимлар томонидан олинган маълумот асосида Ғиждувон тумани Кабоби кўчасида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Т.У. ўзининг яшаш хонадони томорқа ерида жами 7 туп “Каннабис” (каноп) гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланган.  

Шунингдек, хонадонининг ётоқхонаси ҳамда омборхонаси кўздан кечирилганда вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, қуритилган ҳолдаги соф вазни 373,15 граммга тенг бўлган кўп миқдордаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги маълум бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА