Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик моддасини пуллаган шахслар қўлга олинди
17:07 / 2025-12-15

Гиёҳвандлик воситаларига қарши олиб борилаётган кескин кураш натижасида 1 килограмм 22 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик моддасини пуллашга уринган шахслар фош этилди.

Мазкур ҳолат Бухоро ва Самарқанд вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари тезкор вакиллари, ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ ходимларининг ўзаро ҳамкорлиги натижасида аниқланди.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида оғуфурушлар 480 миллион сўм эвазига 1 килограмм 22 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.