Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинди
08:41 / 2023-08-30

Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постида синтетик гиёҳвандлик воситасини олиб ўтишга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

Жорий йилнинг 26 август санасида хорижий давлатдан транзит тарзда ҳаракатланиб келган юк автомашинаси божхона постида тегишли назоратдан ўтказилган.  

Холислар иштирокида бўлиб ўтган божхона кўздан кечируви давомида юк автомашинаси ҳайдовчисининг ҳамёнида умумий вазни 1,8 граммни ташкил этувчи синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.  

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Зариф Комилов, ЎзА