Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик: 150 минг сўмлик «почта» оғу бўлиб чиқди
14:17 / 2022-08-10

Гиёҳвандлик — миллат генофондига, келажагига таҳдид туғдирадиган, оғир жиноятларга бошлайдиган иллатлардандир.

Статистик маълумотларга қараганда, дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Уларнинг аксарият қисмини эса 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Гиёҳвандлик балоси оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Дунёда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Афсуски, айрим кимсалар ўз жиғилдонини ўйлаб, инсон ҳаётига рахна солувчи бу оғуни пуллаш эвазига бойиб кетиш пайида бўлади. Ички ишлар вазирлигининг хабарига кўра, яқинда ана шундай жиноятларнинг бир нечтаси фош этилган.

Жумладан, Термиз шаҳрида 2022 йил 29 июль куни вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан шаҳарнинг «Тинчлик» маҳалласи ҳудудида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинган.

Термиз шаҳрида яшовчи Д.Садр (исм-шарифлар ўзгартирилган) музработлик таниши Рустамга Тошкент шаҳрида яшовчи Дилшодга 150 минг сўм пулни почта тариқасида етказиши учун берган. Рустам бошқарувидаги Ларгус русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, соф вазни 9,99 гр. «марихуана» ва 7,24 гр. «опий» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Шу куни Д.Садрга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, 2022 йил 6 август куни Фарғона вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Учкўприк тумани "Маззангли" кўчасида яшовчи М.И.нинг яшаш манзили кўздан кечирилганда, фуқаро хонадонидаги ер майдонида 17 туп «марихуана» гиёҳвандлик ўсимликлари етиштирилаётганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, оғилхонасининг турли жойларидан қоғоз ва целлофан пакетларига солинган ва ошхонасидаги жавон ичидан қоғоз қутиларга солинган жами 5 кг. 227 грамм наша гиёҳвандлик моддалари топилган. Шунингдек, М.И.нинг яшаш хонадони меҳмонхонасида 1 дона полимер қопда кўкнори гиёҳвандлик ўсимлик поялари ва 1 дона полимер сумкада кўкнори бошоқлари, жами – 7 кг. 729 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситалари топилиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-модда 2-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқоридир. Шу боис бу борадаги жиноятларнинг олдини олиш долзарб масала ҳисобланади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА