Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш кучайтирилди
10:24 / 2023-02-23

Гиёҳвандлик, наркотик моддалар савдосига қарши курашиш ички ишлар органларининг муҳим вазифаларидан биридир.

Тошкент шаҳар Сергели туманида ички ишлар органи ходимлари ўтказган тезкор тадбирда 29 ёшли А.А. тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида 50 дона пакетларга қадоқланган моддалар борлиги аниқланди.    

Тезкор тадбир давом эттирилиб, А.А. истиқомат қилувчи хонадон кўздан кечирилганда, телеграм канал орқали сотиб олинган, кейинчалик Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларига сотиш мақсадида сақлаб келинган, полиэтилен пакетга ўралган, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар ҳамда уларни ўлчаш ва қадоқлашда фойдаланилган бошқа ашёлар борлиги аён бўлди.  

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси эксперт- криминалистика маркази томонидан берилган хулосага кўра, А.А. дан расмийлаштириб олинган моддалар героин эканлиги маълум бўлди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.    

Фарғона вилояти Бувайда тумани ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Қўнғироқ маҳалла ҳудудида яшовчи Ғ.Ғ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонада 1 қопда ва 1 литрли банкада «кўкнори сомони» гиёҳвандлик моддалари сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан эса Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

ЎзА