Гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари томонидан, Тўрткўл туманида олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида гиёҳванд моддалар савдосининг олди олинди.
Тадбир иштирокчилари томонидан уч нафар шахс текширилганда, уларнинг ёнида бир дона катта зип пакетда оқ рангдаги кристалл кукунсимон соф оғирлиги 28,848 гр бўлган метамфетамин синтетик ва оқ рангдаги ўткир ҳидли оғирлиги 9,61 гр бўлган “героин” гиёҳванд моддалари борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат бўйича божхона бошқармаси суриштирув шўъбаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА