Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастрада: “Президент кубоги-2023" мусобақаси ёшларни катта спорт билан ошно этди
12:15 / 2023-12-24

Спортнинг гимнастрада тури бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “Президент кубоги-2023" мусобақалари ёш гимнастикачилар учун чинакам маҳорат майдони бўлди.

Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган спортчи хотин-қизлар ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мазкур мусобақаларнинг ташкил этилиши натижасида мамлакатимизнинг чекка-чекка ҳудудларида ушбу спорт турига қизиқувчи юзлаб ёшлар катта спорт саҳнасига кириб келди. Маҳорати ошди, тобланди. Ўзига бўлган ишончи ортди.

Куни кеча пойтахтимизда гимнастрада бўйича “Президент кубоги-2023" мусобақасининг финал босқич ўтказилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

Т. Рўзиев, ЎзА