ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Гимнастрада” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида илк бор ташкил қилинган гимнастрада баҳсида 16-30 ёш тоифасидаги хотин-қизлар иштирок этди. Мусобақанинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 та жамоа – ҳар бир жамоада 10 нафардан хотин-қиз республика йўлланмаси учун беллашди.
[gallery-12207]
Муросасиз ўтган баҳсларда Пахтачи туманининг Мирзо Улуғбек номидаги маҳалласи хотин-қизлари мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни Самарқанд шаҳридаги Навбоғчиён маҳалласи жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Нуробод туманининг Қиличли маҳалласи жамоасига насиб этди.
- Жамоамиз маҳалламиздаги фаол хотин-қизлардан иборат, - дейди Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла жамоаси мураббийи Шаҳноза Бўриева. - Беш ташаббус олимпиадасининг ташкил этилиши маҳаллаларда спортга бўлган қизиқишни оширди. Жамоамиз аъзоларини ҳам спортга ошно хотин-қизлар ташкил қилади. Мақсадимиз республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритиб, маҳалламизда спорт мажмуаси ташкил қилиб, спортни оммавийлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшишдан иборат.
Энди ғолиб жамоалар “Гимнастрада” мусобақасининг республика босқичида А, Б ва С лига баҳсларида куч синашади.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА