Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикага илк қадам боғчадан бошланади
17:51 / 2025-06-25

Бугун мамлакатимизда болалар спортини ривожлантириш, уларнинг жисмоний ривожи, зеҳний ўсиши ва келажакда юксакютуқларга эришишини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Бу борада Президентимизнинг 2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорттурларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида республика Мактабгача ва мактаб таълими тизимида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.  

Наманган вилояти Давлатобод тумани спорт мактабида “Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг вилоят босқичи мусобақаси ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилувчимуҳим спорт тадбирларидан бири сифатида эътироф этилди. Мазкур мусобақа мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида гимнастика турини оммалаштириш,иқтидорли болаларни саралаб олиш, келажак чемпионларга замин яратишда муҳим аҳамиятга эга.  

Ташкилотчилар нафақат соғлом турмуш тарзини шакллантириш, балки болаларни рағбатлантириш, уларнинг қобилиятини муносиббаҳолаш мақсадини ҳам кўзлаган. Мусобақанинг яна бир томони, ғолиблар Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига имтиҳонсиз қабул қилиниши учун йўлланмагаэга бўлишдир. Бу эса спортга, хусусан унинг нафис тури – гимнастикага бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилишишубҳасиз.  

Мусобақада вилоят шаҳар ва туманларидан сараланган, 6-7 ёшли 24 нафар ўғил-қиз ўз маҳоратини намоён этди. Улар тайёрлабкелган уч дақиқалик чиқишлар орқали жисмоний ҳаракатлар, саҳна маданияти, мусиқа, либос ва мавзули ҳаракатлар уйғунлиги ўз ифодасини топди.

Якуний натижаларига кўра, қизлар орасида Поптумани 30-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Малика Набижонова, ўғил болалар орасида эса Норин тумани 28-сонли давлат мактабгачатаълим ташкилоти тарбияланувчиси Қудратилло Ҳамидуллаев ғолибликка лойиқ, деб топилди. Улар эндиликда Республика босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимояқилади.  

Ушбу мусобақа орқали болалар ҳам жисмонан, ҳам руҳан ва маънавий жиҳатдан ҳам бақувват, бардошли бўлиб вояга етишлари таъминланади.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.