ФОТОРЕПОРТАЖ
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. 15 мамлакат вакиллари иштирок этган беллашувларда Тахмина Икромова ҳамда терма жамоамиз фаолиятида янги саҳифа очилди.
Дастлаб кўпкураш дастурида тенгсиз бўлган ёш гимнастикачимиз ҳалқа ва булава машқларида олтин, тасмада эса бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Икромованинг ўзи ушбу мусобақада 3 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада “Париж – 2024” учун янги шаклланган гуруҳ машқидаги қизларимизнинг ҳам чиқишини алоҳида эътироф этиш ўринли. Раъно Муҳаммедова ҳамда Нилуфар Шомуродова қўл остида шуғулланаётган қизларимиз дастлаб кўпкураш дастурида, сўнг 5 ҳалқа машқида кумуш, 3 тасма ва 2 тўп дастурида эса олтин медаль билан тақдирланди.
Шу тариқа мазкур босқичда терма жамоамиз 4 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
[gallery-6666]
ЎзА фотомухбири
Муҳаммад АМИН олган суратлар