Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикачиларимиз Москвада муваффақиятга эришмоқда
19:15 / 2022-02-17

Хабар берганимиздек, шу кунларда Москва шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Гран-при доирасида халқаро турнир мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Россия пойтахтидаги Ирина Винер-Усмонова номидаги гимнастика саройида ўтаётган 2022 йилнинг илк турнирида юртимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этмоқда.

20 дан зиёд давлатларнинг спортчилари қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова якунда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишга эришди.

Биринчи ва иккинчи ўринларни мезбонлардан Ирина Aнненкова ва Aлина Перфильева эгаллашди. Яна бир юртдошимиз Ясмина Раҳимова эса 17 февраль кунги баҳсларда 6-ўринга сазовор бўлди.

Гран-прининг асосий саралаш беллашувлари 18-19 февраль кунлари бўлиб ўтади. Ҳар бир машқ тури бўйича 8 нафар энг яхши гимнастикачи 20 февраль куни бўладиган турнирнинг финал босқичида медаллар учун кураш олиб боради.

Т.Рўзиев, ЎзА