Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикачи қизларимиз жаҳон кубогида тўртта медални қўлга киритди
10:05 / 2025-04-08

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги сериясининг биринчи босқичи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли ўтди.

Мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Тахмина Икромова булавада машқ бажаришда 27,2 балл жамғариб, кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, тўпда машқ бажаришда 27,15 балл билан бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, у кўпкураш якунларига кўра 109,85 балл тўплаган ҳолда бронза медалини қўлга киритди.

Кубокда Мумтозабону Исҳоқзода, Иродахон Содиқова, Амалия Мамедова, Эвелина Атальянц, Аделя Файзулина ва Рухшона Деҳқоновадан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 3 та тўп ва иккита ҳалқада машқ бажаришда 24,35 балл тўплаб, иккинчи поғонадан жой олди. Мазкур йўналишда Испания ва Япония термалари олтин ҳамда бронза медалига эга чиқди.

Энди жаҳон кубоги сериясининг навбатдаги босқичи 18-20 апрель кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА