Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикачи қизларимиз тарихда илк бор жаҳон кубоги гуруҳ машқларида ғолиб бўлишди
12:41 / 2021-04-18

Хабарингиз бор, шу кунларда Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақа доирасида қизларимиз тарихда илк бор гуруҳ машқларининг кўпкураш йўналишида ғалаба қозонишди.

Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Екатерина Пирожкова бошчилигидаги қизларимиз (Нилуфар Шомуродова, Динара Равшанбекова, Ксения Александрова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова) дастлаб 5 та тўп билан бажарилган машқда 41.25 балл, 3 ҳалқа ва 2 булавада ўтган машқда эса 35.15, жами 76.40 очко жамғаришга муваффақ бўлишди. Бу билан жамоамиз энг яқин таъқибчисини сезиларли фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Жаҳон кубоги, кўпкураш бўйича гуруҳ машқи:

1. Ўзбекистон – 76.40

2. Исроил – 73.55

3. Беларусь – 72.25.

Таъкидлаш жоиз, бугун бўлиб ўтадиган яккалик беллашувларининг финалида Сабина Ташкенбаева ҳалқа, тўп ва тасмадаги машқларда медаллар учун курашса, Екатерина Фетисова тўп билан машқда ўз маҳоратини намойиш этади.

ЎзА