French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастикачи қизлар беллашди
11:00 / 2026-01-30

Андижонда “Ҳоким олимпиадаси” доирасида бадиий гимнастика мусобақалари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда бадиий гимнастикани ривожлантириш ва оммалаштириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Шу мақсадда Андижон вилояти спорт бошқармаси, Бадиий гимнастика федерацияси ҳамда Улуғнор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Улуғнор тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида навбатдаги мусобақа ташкил этилди.

Беллашувларда 13-14 ёш тоифасидаги ёш гимнастикачи қизлар яккалик ва жамоавий дастурлар бўйича маҳорат синовидан ўтиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақа иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилди.

Қизиқарли баҳслар асосида ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида Андижон шаҳри вакиллари биринчи ўринни қўлга киритди. 

Иккинчи ўринга Улуғнор, учинчи ўринга Избоскан туманлари ёш гимнастикачилари сазовор бўлди.     

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом, тегишли медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари