Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастика билан шуғулланиш учун ўзига хос шароит зарур
20:50 / 2023-05-14

Навоийликлар бадиий гимнастика бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси, бир қатор халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори Севара Сафоева билан ҳақли равишда фахрланади. У 2002 йил 19 ноябрда Навбаҳор туманида туғилган.

2010 йилдан Навоий шаҳрида Ирина Кудряшева қўл остида шуғуллана бошлаган Севара 2019 йилдан бошлаб бадиий гимнастика бўйича ўтказилган Жаҳон кубоги, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида муносиб иштирок этиб, олтин ва кумуш меддалларга эгалик қилиб келмоқда. У 2020 йилда ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди. 

Ҳеч қимга сир эмас, ёшларимиз ўртасида йил сайин гимнастика спорт тури ҳисобланган спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин, акробатика тобора оммалашиб бормоқда. Улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида профессионал спортчиларни тайёрлаш орқали миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли мусобақаларда юқори натижаларга эришишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бунда албатта, 2022 йилнинг 23 декабрида қабул қилинган “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. 
Хўш, мазкур қарор ижроси Навоий вилоятида қандай таъминланмоқда? 
Ўзбекистон гимнастика федерацияси вице президенти Гўзал Мўминова Хатирчи, Навбаҳор, Кармана туманларида бўлиб, спорт иншоотлари ва яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Ўрганиш давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар жойида бартараф этилди. 
Хатирчи туманидаги 24-умумтаълим мактабининг кичик спорт зали бадиий гимнастика билан шуғулланувчилар учун ажратиб берилган. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан бадиий гимнастика гилами тақдим этилган. Шунингдек, туман молия бўлими томонидан спорт жиҳозлари харид қилиш учун қўшимча 15 миллион сўм маблағ ажратилган. 
Ўрганиш давомида туман ҳокими Сайфиддин Низомов спорт залини тўлиқ таъмирлаб беришини билдирди. 
Гўзал Мўминова Навбаҳор туманидаги спорт мактабида ёш гимнастикачилар учун яратилган шароитлар билан танишар экан, Севара Сафоеванинг издошлари кўп эканига яна бир бор амин бўлди. 
Ўрганиш жараёнида спорт мактабига Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан бадиий гимнастика гилами олиб берилиши, туман молия бўлими томонидан спорт жиҳозлари учун 20 миллион сўм маблағ, касб-ҳунар коллежидан гимнастика билан шуғулланувчилар учун спорт зали ажратилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Г.Мўминова гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига қарашли Кармана туман спорт базаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. 

Ўрганишлар натижасига кўра, келгусида гимнастика бўйича мураббийларнинг FIG қоидалари бўйича малакасини ошириш мақсадида ўқув семинарлари ўтказишга келишиб олинди. 

А.Бўриев, ЎзА