English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиламчилик уй музейи
19:16 / 2024-04-10

“Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилояти кенгаши ташаббуси билан Кармана туманида “Гиламчилик уй музейи” ташкил этилди.

Ушбу уй музейи асосчиси 73 ёшли Махтара ая Ҳайитова узоқ йиллардан буён гиламдўзлик билан шуғулланиб келмоқда. Махтара ая шу кунга қадар 100 дан ортиқ хотин-қизга устозлик қилган.

– Гилам тўқишни ўтган асрнинг 90 йилларида бошлаганман, – дейди М.Ҳайитова. – Шу касб орқасидан уй қурдим, фарзандларимни ўқитдим, уйли-жойли қилдим. Аслида гилам тўқиш қадимдан чорвачилик билан шуғулланадиган кўчманчи қабилалар орасида кенг тарқалган бўлиб, қирқилган жунлар ювилиб тозаланади. Кейин темир тароқларда таралиб, ип йигирилади. Иплар турли табиий бўёқлар билан бўялади. Шунинг учун гилам ранглари ўзгармайди ва ўзининг сифатини йўқотмайди. Ҳозир сунъий толалардан ҳам тўқилмоқда. Гиламчилик ер бағирлаб ётиқ ва тик ўрнатилган дастгоҳларда тўқилади. Тўқилиш усулига кўра патли ва патсиз гилам турлари фарқланади. Мен асосан тик ўрнатилган дастгоҳда патсиз гилам турини тўқийман.  

Миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган гиламдўзлик ҳунарини асраб-авайлаб, келажак авлодларга ҳам етказиш жуда муҳим. Ана шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда партиянинг “Хизмат-беминнат” лойиҳаси доирасида уй музейида ўқув курси ташкил этилди. Энди Махтара ая 6 нафар хотин-қизга ўз ҳунари сирларини ўргатади.

 

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири