English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гидропроект” АЖ 90 йилда: гидротехника, гидроэнергетика ва гидротехник объектлар лойиҳалари сарҳисоби
18:52 / 2021-11-26

“Гидропроект” акциядорлик жамияти ташкил этилганига 90 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Олий Мажлис палаталари аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ходимлари иштирок этган тадбирда “Гидропроект” АЖнинг ўрни, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун муҳим ўрин тутган энергетика, хусусан, гидроэнергетика объектларини ҳар томонлама пухта ва сифатли тарзда лойиҳалаштиришдаги аҳамияти ҳақида сўз борди.

Тадбирда мамлакатимиз гидроэнергетика соҳаси тараққиётида “Гидропроект” АЖнинг муҳим ўрни борлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, 1931 йил март ойида Ўрта Осиё республикаларининг электрификация бош режаси қабул қилиниши “Гидропроект” институтининг ташкил этилишига туртки бўлган.

Ҳозирги кунда ушбу илмий муассаса узоқ йиллар мобайнида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё ва хорижий мамлакатлар учун муҳим гидроэнергетик лойиҳаларни амалга оширди. Гидротехник лойиҳалаштириш ва қуриш, гидроэнергетик, гидротехник объектларни комплекс лойиҳалаштириш, юқори хавфли объектлар ва потенциал хавфли саноат тармоқларида лойиҳа-қидирув ва тажриба-лаборатор ишлари тажрибали ва малакали мутахассислар томонидан бажарилди.

- Шуни алоҳида айтиш жоизки, "Гидропроект” АЖ Ўзбекистон Республикасининг гидротехника ва гидроэнергетика иншоотларини лойиҳалаш, уларнинг қурилишини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги бош ташкилот ҳисобланади, - деди "Гидропроект” АЖ бош директори Алибек Аҳмедов. 

- Ташкилотимизнинг асосий фаолияти гидротехник лойиҳалаштириш ва қуриш, гидроэнергетик, гидротехник объектларни комплекс лойиҳалаштириш, юқори хавфли объектлар ва потенциал хавфли саноат тармоқларида лойиҳа-қидирув ва тажриба-лаборатор ишларини комплекс амалга оширишдан иборат. 

[gallery-4821]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги "Ўзбекгидроэнерго"акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида"ги фармони асосида “Гидропроект” АЖ “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ташкилий тузилмаси таркибига кирди ва самарали фаолият юритмоқда.

- Ушбу ташкилотнинг мамлакатимиз иқтисодиётида муносиб ўрни бор. Гидроэнергетика соҳасидаги барча лойиҳалар ушбу муассаса томонидан тайёрланмоқда. Тошкент давлат техника университети ҳам бу илмий муассаса билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда, -деди Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов.

Тантанали тадбирда “Гидропроект” АЖнинг 90 йиллик юбилейига бағишланган махсус журнал ҳамда логотип ребрендинги тақдимоти, ташкилот фаолиятини ўзида акс эттирган корпоратив услуб ва видеороликлар тақдим этилди. Жумладан, 2021 йил 13-14 ноябрь кунлари “Гидропроект” АЖ ходимлари томонидан олис “Кунгурбук” чўққисининг забт этилганлиги ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди.

“Гидропроект” АЖ расмий веб-сайтининг янги версияси ва институтнинг 90 йиллигига бағишланган веб-сайт тақдимоти ҳам ўтказилди. Шунингдек, тадбир доирасида соҳада самарали фаолият юритган бир гуруҳ ходимлар “Гидроэнергетика ихтихори” кўкрак нишони билан такдирланди.

Тадбирнинг тантанали қисми доирасида “Гидропроект” АЖ ҳамда бир қатор ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Тантанали тадбир доирасида пойтахтимиздаги “Дўстлик” истироҳат боғида “Гидроэнергетиклар хиёбони”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА