English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ташкил этилади
11:07 / 2021-05-18

Президентимизнинг 2020 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Гидрометеорология хизмати маркази ҳузуридаги Метеоинфосистем ахборот-техник бошқармаси негизида «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ташкил этилиши белгиланганди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Гидрометеорология хизмати маркази ҳузурида «Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

– Гидрометеорология хизматининг технологик инфратузилмасини ривожлантириш, электрон ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ва гидрометеорологик ҳамда сунъий йўлдош маълумотлари билан алмашиш учун ягона телекоммуникация тармоғини яратиш;

– катта ҳажмдаги рақамли маълумотларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, гидрометеорологик ва сунъий йўлдош маълумотларини моделлаштириш учун юқори тезликка эга компьютер марказларидан кенг фойдаланиш;

– Гидрометеорология хизмати ходимларининг, айниқса, катта ҳажмдаги рақамли маълумотлар, компьютер моделлаштириш, сунъий йўлдош технологиялари ва ахборот хавфсизлиги соҳасидаги кўникмаларини ошириш.