Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ хизмати маркази ташкил топганига 100 йил бўлди
18:55 / 2021-05-07

Юртимизда ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ хизмати маркази ташкил этилганлигининг 100 йиллиги муносабати билан “Гидрометеорология, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит мониторинги долзарб муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳада бўлаётган инновацион янгиликларни хорижий мутахассислар билан таққослаб олиш, улардаги инновацияни ўзимизда татбиқ этиш йўллари бўйича ўрганишлар олиб бориш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш йўлида соҳада олиб борилаётган тадқиқотлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

[gallery-2327]

“Ўзгидромет” атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ифлосланиши ва фон мониторингини амалга оширади. Мониторинг жараёнида олинган маълумотлар умумлаштирилади ва ушбу маълумотлардан Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимиятлар, ОАВлар ва мутасадди ташкилотлар фойдаланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ULepg-zNU_U" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларнинг интенсивлигини аниқлаш ва баҳолаш, олинган булутли ва ёғингарчиликли об-ҳаво ҳақидаги маълумотлар асосида тезкор огоҳлантириш учун, қатор вазирлик ва идоралар, жумладан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан мунтазам равишда ҳамкорликда ишлар олиб борилади.

– Бизларнинг вазифамиз бутун аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш учун раҳбар ходимларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлашдан иборат,– дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институти катта илмий ходими Навбаҳор Назарова. – Бунда маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан тортиб сувда, тоғда қутқарув ишларини олиб борувчи ходимларгача малакасини оширамиз.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзгидромет” “ZAMIN” халқаро жамоат фонди, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда пойтахтда ҳаво ифлосланишини кузатувчи 2та замонавий автоматик стационар станцияни ўрнатиш натижасида доимий равишда атмосфера ҳавосидаги инсон соғлиғи учун энг хавфли ифлослантирувчи моддаларнинг миқдорини кузатиш йўлга қўйилди.

Тадбир сўнггида келгусида соҳада амалга оширилиши назарда тутилган ишлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди.

Нигора Раҳмонова, Ёқуб Мелибоев (+видео), ЎзА