Гидрометеорология хизмати маркази аномал паст ҳаво ҳароратидан огоҳлантирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кузатилади.
Хусусан, кечалари 5-10, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, республиканинг шимоли ва чўл ҳудудларида кечалари 17-22 даража совуқ, 9-10 декабрь кунлари баъзи жойларда 24 даража совуқгача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ сақланиб туради.
ЎзА