Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидрометеорология хизмати маркази 30-31 октябрь кунлари кундузи ҳаво ҳарорати10-13 даража илиқгача пасайишини маълум қилди
09:06 / 2022-10-29

Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.

30 октябрда республика ҳудуди, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.  

Тоғли ҳудудларда 30-31 октябрь кунлари ёғингарчилик(ёмғир,қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.  

30-31 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.  

Кундузи ҳаво ҳарорати10-13 даража илиқгача пасаяди.

ЎзА