Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидрометеорология хизмати маркази 17 октябрь куни юртимизга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди
15:01 / 2022-10-14

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий, 18-19 октябрь кунлари қолган ҳудудларига Волгабўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 8-10 даража илиқгача пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқ, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқ, кундуз кунлари 15-20 илиқгача пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланди) бўлади.

17-18 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

ЎзА