Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 5-10 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда 5-6 ва 8-10 март кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
5-10 мартда баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади, жумладан:
Жиззах, Навоий вилоятларида 5 ва 7 мартда;
Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилоятида 7 мартда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
5-6 ва 8-10 март кунлари кутилаётган ёмғир сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.
ЎзА