Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидрогеологик тадқиқотларнинг илмий ва инновацион жиҳатлари муҳокама қилинди
17:36 / 2022-10-14

Геология фанлари университетида "Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти" давлат муассасаси томонидан "Замонавий гидрогеологик, муҳандис-геологик ва геоэкологик тадқиқотларнинг илмий ва инновацион жиҳатлари" мавзуидаги Республика илмий-техник анжумани бўлиб ўтди.

Чехия ва Полшалик мутахассислар томонидан онлайн тарзда маърузалар қилинган тадбирда гидрогеология, муҳандислик геологияси ҳамда геоэкология йўналишларидаги долзарб муаммолар, табиий глобал ўзгариш ва техноген шароитларнинг гидрогеологик муҳитга, ер ости сувларига таъсири, уларни ҳал этиш йўллари ҳамда илмий-тадқиқотлардан олинган натижаларни тижоратлаштириш, шунингдек, геологик муҳитни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

Анжуманнинг амалий аҳамияти республикамиз равнақи йўлида гидрогеологик, муҳандис-геологик ҳамда геоэкологик тадқиқотларнинг илмий ва инновацион жиҳатларини асослаш, табиий глобал ўзгариш ва техноген шароитлар таъсири даврида геологик муҳитни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида мутахассислар билан фикр алмашиш ва яқин келажакдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга қаратилган.

Анжуман якунида юқорида келтирилган йўналишлар бўйича энг долзарб ва яқин келажакда замонавий ҳамда инновацион технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Гулноза Бобоева, ЎзА