English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидроэнергетика соҳасида устувор вазифалар белгиланди
18:01 / 2025-11-24

Бугун “Ўзбекгидроэнерго” АЖда 2025 йил якунига доир ижро ҳолати ва 2026 йил учун устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жамият бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов жорий йилда эришилган натижалар сарҳисоби ва келгуси  режаларга эътибор қаратди.  

Қайд этилганидек, гидроэнергетика соҳаси Ўзбекистоннинг барқарор энергия таъминоти ва иқтисодий ривожланишида асосий ўрин эгаллайди. “Ўзбекгидроэнерго” тизими ГЭС ва микроГЭСларнинг самарали фаолияти натижасида электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш, энергия тежамкорлигини таъминлаш ва рақамлаштиришни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу эса нафақат мамлакат иқтисодиёти учун, балки трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шу талаблардан келиб чиқиб,  йиғилишда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва маҳсулот таннархини камайтириш, энергия тежамкорлигини таъминлаш, 2026 йилга мўлжалланган ГЭС ва сув омборлари харажатлари сметасини тасдиқлаш, солиқ ва кредит мажбуриятлари бажарилиши каби қатор масалалар таҳлил этилди.

Шунингдек, тадбирда жорий йил декабрь ойида йирик ГЭС ва микроГЭС лойиҳаларини ишга тушириш, 2026 йил учун давлат инвестиция дастурини шакллантириш ва тендер савдоларини ўтказиш режалари белгиланди. Лойиҳаларнинг ҳар бир босқичи учун батафсил график-жадваллар ишлаб чиқилиши ва “Лойиҳалар фабрикаси” доирасидаги ишлар назоратда бўлиши, хорижий молиявий ташкилот ва донорлардан грант маблағларини жалб этиш имкониятларидан самарали фойдаланиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларга эришиш, “Green Energy” сертификатлари реализацияси, киберхавфсизлик масалалари ва сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида барча масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА