French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидроэнергетика соҳасида 173 мегаваттли янги қувватлар амалиётга татбиқ этилади
13:54 / 2022-02-08

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонига асосан энергетика тизимида бир қатор лойиҳалар амалга оширилади.

Стратегияда “яшил” энергетикани янада ривожлантириш борасида устувор вазифалар белгиланган. Айниқса,  бу ишлар кўламида гидроэнергетика соҳаси  ҳам етакчилик қилади. 

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тақдим этилаётган маълумотларга кўра, 2022-2026 йилларда қайта тикланувчи манбалар улушини ошириш, электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солиш,  электр энергияси таъминотини яхшилаш каби чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. 

Масалан, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 мегаваттли 7 та лойиҳа ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.  

Хусусан, Самарқанд вилоятида 3 та янги гидроэлектр станцияси қурилса, Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4 та гидроэлектр станцияси модернизация қилинади. Бу ишлар натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, юртимизда гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади, дейилади вазирлик хабарида.  
 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА