Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гидроэнергетик салоҳиятдан самарали фойдаланиш йўлида
16:41 / 2023-08-31

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида мавжуд гидроэнергетик салоҳиятдан самарали фойдаланиш йўлида белгиланган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, 2023-2030 йилларда жанубий воҳада 81 та лойиҳа асосида 601,4 МВт, йиллик 2 038,2 миллион кВт.соатга тенг янги қувватларни ишга тушириш режалаштирилган.  

Жорий йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан вилоят бўйлаб 6 та лойиҳа асосида 184,1 МВт қувват фойдаланишга топширилади. Аҳамиятлиси, ушбу ресурслар табиий ва қайта тикланувчан ҳисобланиб, мамлакатимиз энергетика соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади. ГЭСлар томонидан экологияга ҳеч қандай зарар етказмаган ҳолда, барқарор энергия ишлаб чиқарилиб, вилоят саноат корхоналари, турли идоралар ва маҳаллий аҳолига етказиб берилади.  

“Тўпаланг ГЭС”нинг янгиланган қуввати 175 МВт бўлса (аввал 30 МВт), қолганлари микро ва кичик ГЭСлар ҳамда сув юзасида турувчи кинетик турбинали микро ГЭСлар ҳисобига тўғри келмоқда.  

[gallery-13373]

Истиқболли лойиҳалар асосида кейинги йилларда Тўпаланг дарёсининг юқори қисмида жами 20 та лойиҳа асосида қуввати 264 МВт бўлган Юқори Тўпаланг ГЭСлари қурилади. Энг муҳими, ушбу ишлар натижасида 582 миллион метр куб табиий газ иқтисод қилинишига эришилади. Шунингдек, 1 минг 560 та иш ўрни яратилиб, 850 мингдан ортиқ хонадон электр энергияси таъминоти барқарорлашади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА