Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гибрид буғдой ва инновацион селекция: қишлоқ хўжалигида янги имкониятлар
13:50 / 2026-02-05

Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш, иқлим ўзгаришига чидамли навларни яратиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифалардан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, гибрид буғдой яратиш ва инновацион селекция усулларини жорий этиш соҳада янги босқични бошлаб бермоқда.

Замонавий илмий ёндашувлар асосида ишлаб чиқилаётган навлар юқори ҳосилдорлик, касалликларга бардошлилик ва сифат кўрсаткичлари билан ажралиб туриб, мамлакат қишлоқ хўжалиги тараққиётига хизмат қилмоқда.

Айни пайтда Покистон Ислом Республикасида бўлиб турган қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов турли вазирликлар ҳамда нуфузли ташкилотлар вакиллари билан мулоқотлар олиб бормоқда. Жумладан, Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда вазир Файсалобод Қишлоқ хўжалиги университети вице-президенти доктор Зулфикар Али билан музокара ўтказди.

Мулоқот давомида Файсалобод қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда ҳосилдорлиги 10 тоннадан юқори бўлган гибрид буғдой навларини етиштириш лойиҳасини амалга ошириш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, тажриба майдонларини ташкил этиш ҳамда олинган натижаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, National Institute for Genomics and Advanced Biotechnology ҳузуридаги Speed Breeding дастури бўлими мудири доктор Заҳид Маҳмоод билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда буғдой селекциясида тезкор усуллар (Speed Breeding) орқали янги навларни яратиш муддатини кескин қисқартириш ҳамда илғор технологияларни Ўзбекистонда жорий этиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида лойиҳани жадаллаштириш, илмий ва амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда қўшма ташаббусларни қисқа муддатда амалга оширишга келишилди.

Мазкур маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирли матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА