French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ГФР аэропортида сайёҳ сумкасидан 11 минг донадан ортиқ олмос топилди
19:10 / 2025-12-15

Франкфурт аэропортида божхона ходимлари саёҳатчининг қўл юкидан 11 мингдан ортиқ олмос доналарини топди, деб хабар бермоқда “DPA” ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, 53 ёшли эркак Германияга Анголадан келаётган бўлган

– Олмослар декларация қилинмаган эди ва анголалик шахс қимматбаҳо тошлар учун сертификат кўрсата олмаган, - дейилади хабарда.

Хабарга кўра, олмосларнинг аниқ қиймати ҳали ҳам номаълум, “бойвачча” ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан дарҳол ҳибсга олинган.

С.Раҳимов, ЎзА