“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг барқарор фаолияти ва самарали бошқаруви сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришда юқори самарадорликка эришилмоқда.
Хусусан, жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳам сув ресурсларини самарали бошқариш, ҳам электр энергияси ишлаб чиқаришда юқори самарадорликка эришишга қаратилган бўлиб, бу мамлакатнинг энергетика хавфсизлиги ва барқарор ривожланиши учун катта аҳамиятга эга.
Таъкидлаш керакки, ушбу ташкилотнинг самарали бошқаруви ва масъулиятли ёндашуви натижасида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 15 фоизга оширилди ҳамда 2025 йилда “Ўзэнергосотиш” АЖга 6,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Аҳамиятлиси, ГЭСларда ҳар бир томчи сувдан самарали ва оқилона фойдаланган ҳолда, халқимизга барқарор равишда ёруғлик манбаини етказилмоқда.
Жамият ахборот хизмати раҳбари Равшан Бойқулов таъкидлаганидек, “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг ҳар бир гидро объектида юқори технологиялар жорий этилмоқда.
– Шу билан бирга, компаниямиздаги масъулиятли ёндашув ва ишончли мониторинг тизими энергия ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Жорий этилган инновацион ёндашувлар натижасида сув ресурсларининг ҳар бир томчиси самарали тақсимланмоқда. Бу нафақат энергия ишлаб чиқаришни максимал даражада таъминлайди, балки халқимизга узлуксиз ва барқарор электр таъминотини ҳам кафолатлайди, – деди у.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА