French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
11:50 / 2022-09-13

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари М.Шоназаров Германиянинг Ўзбекистондаги элчисининг иқтисодий ҳамкорлик бўлими раҳбари жаноб Ральф Мауредер билан учрашди.

Учрашув бошида агентлик фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилиб, келгуси режалар ва Германия Федератив Республикасининг тадбиркорлари ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари юзасидан таклифлар киритилди.  

Музокаралар давомида томонлар келгуси йилда икки мамлакат тадбиркорлар форумини илк маротаба Тошкентда ўтказиб, ушбу форматни мунтазам равишда ўтказиш тартибини йўлга қўйиш масаласи  муҳокама қилинди. Шу билан бирга, элчихона вакили Германиянинг Савдо-саноат палаталари билан ҳамкорлик ўрнатиш заруратини, шунингдек, Ганновер Савдо-саноат палатаси агентлик билан ҳамкорликка тайёр эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусида кўп томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш ҳамда биргаликда ишлаб чиқиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга келишилди. 

 

Муҳайё Тошқораева, 
ЎзА