ФОТОРЕПОРТАЖ
Германиянинг “NoVo Agency” va “GP Care Solutions” ташкилот вакиллари Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказига ташриф буюрди. Германиялик меҳмонлар мономарказда яратилган шарт-шароитларни, йўналишлар бўйича ташкил этилган амалий ва назарий дарс жараёнларини кўздан кечирди.
Ташриф доирасида Бухоро вилоят бандлик бошқармаси, “Ишга марҳамат” мономаркази, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Германиянинг “NoVo Agency” va “GP Care Solutions” ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ушбу келишувга асосан, Германия Федератив Республикасининг тиббиёт муассасаларида ишлаш истагини билдирган, соҳада иш тажрибасига эга бўлган талабгорлар билан суҳбат ўтказилди.
Хорижий ҳамкорлар, шунингдек, Бухоро тиббиёт институти ҳамда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлди. Бухоронинг тарихий обидаларига саёҳат қилди.
[gallery-6196]
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат) ЎзА