Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гeрманиянинг касбга ўқитиш тизими Ўзбeкистонда жорий қилинади
09:32 / 2023-04-26

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Германиянинг Тюрингия федерал ери Иқтисодиёт, илм-фан, рақамли технологиялар вазири Вольфганг Тифензее билан учрашди.

Германия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси, бандлик, касб-ҳунарга ўргатиш каби йўналишларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.  

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Эрфурт касбий таълим маркази ўртасида келишув имзоланди.  

Ўзбекистонлик касб-ҳунар ўрганувчилар 4 та йўналиш (асбобсоз чилангар, техник-мехатроника, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини созловчиси, тикланадиган энергия ускуналарини созловчи техник) бўйича Европа стандартлари асосида ўқитилади.  

"Ишга марҳамат" мономарказларида немис тилини ўқитиш курслари ташкил этилади.  

Ш.Маматуропова, ЎзА