Германиянинг иқлим ўзгариши оқибатида кўрадиган зарари 900 миллиард еврога айланиши мумкин
Иқлим ўзгариши биргина Германияга 2050 йилгача 900 миллиард долларгача зиён келтириши мумкин, деб ёзмоқда мамлакатда чиқадиган Handelsblatt газетаси.
Экология-иқтисодий институти (IÖW), иқтисодий тузилмалар тадқиқотлари ҳамжамияти (GWS) ва Швейцариянинг Prognos AG таҳлил институти биргаликда олиб борган тадқиқотларга кўра, глобал исиш кўламига қараб, 2022 йилдан то 2050 йилгача ГФР иқтисодиёти кўрадиган зарар 280 дан 900 миллиард долларгача етиши мумкин.
“Иқлим ўзгариши ҳозирданоқ жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келмоқда, келажакда бундан ҳам баттар бўлиши мумкин”, деган иқтисодиёт ва иқлимни ҳимоя қилиш вазирлигининг статс-котиби Штефан Венцель ушбу нашрга.